"Наполи" икки футболчисини сотиб юбормайди

Mirjalol Normatov
11 июл 2021
"Наполи" раҳбарияти Фабиан Руис ҳамда Калиду Кулибалини сотиб юбормаслик борасида бир қарорга келди.

Неаполь клуби президенти матбуотга уларнинг сотиб юборилмаслигини, навбатдаги мавсумда жамоа олдига катта мақсад қўйилганини маълум қилган.

Айни дамда "Наполи"да молиявий ҳолат унчалик яхши эмас. Жамоа 2 мавсумдан буён ЕЧЛга чиқа олмаётгани учун клуб навбатдаги мавсумда кучли учликни мақсад қилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal