"Наполи" Фабиан Руиснинг сотувидан 50 миллион евро ишлаб олмоқчи

Alisher
31 май 2021, 10:11
"Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руис фаолиятини бошқа клубда давом этириши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, 25 ёшли испаниялик футболчи учун ПСЖ, "Реал" ва "Барселона" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Неаполликлар ўйинчи учун 50 миллион евродан кам ишлаб олишмоқчи эмас.

25 ёшли ўйинчи "Наполи" таркибида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди. Ўйинчининг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira