"Наполи" етакчиси бошқа клубга ўтишга яқин

Alisher
11 ноя 2019, 10:42
"Наполи" ҳужумчиси Дрис Мартенс тез орада бошқа клубга ўтиши мумкин.

32 ёшли футболчи "Интер" билан музокаралар олиб бормоқда.

Хабарларга кўра, Мартенс шахсий шартнома шартлари бўйича Милан клуби билан келишиб улгурган.

У "Интер" билан икки йиллик шартнома тузади ва бир мавсумда 6 миллион евро маош олади.

Мартенснинг "Наполи" билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Correire dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›