

Ушбу самолёт бортида "Кардифф Сити" футболчиси Эмилиано Сала бор эди.
"Қидирувларни шунчаки тўхтатиш - бу шармандалик. Йўқолган одамни топиш керак. Ҳаммасини шундай ташлаб бўлмайди. Буни ҳазм қилиб бўлмайди. Футболчининг оиласи нималарни ҳис қилаётганини тасаввур қиляпсизми?" - дейди Халилхожич.
Эслатиб ўтамиз, бу трансфер ойнасида Сала "Нант"дан "Кардифф"га ўтган эди. 21 январь кечаси ҳужумчи хусусий самолётда Уэльсга учиб кетди ва қўнишдан бир соат олдин самолёт радарларга кўринмай қолди. 24 январь куни полиция қидирув ишларини тўхтатди.



