Нани «Монако» билан музокара олиб боряпти

Tolibjon Qosimov
23 июл 2013, 12:04
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Нани "Монако" билан трансфер борасида музокаралар олиб боришни бошлади.
Футболчи шартномаси 2014 йилгача амалда бўлади. Шунинг учун "МЮ" футболчини сотишга тайёр. Нанини қўлга киритмоқчи бўлганлар камида 10 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Аммо Нанининг "Монако" футболчисига айланишига у талаб қилаётган йилига 7 миллион евролик юқори маош ҳалал бериши мумкин, дея хабар бермоқда L’Equipe.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, 26 ёшли футболчига "Интер" ва "Анжи" клубларидан ҳам қизиқиш мавжуд.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru