UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  10 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

Наманганда футбол маҳорат мактаблари ўртасидаги мусобақанинг биринчи давраси якунланди Янгиликлар

Наманганда футбол маҳорат мактаблари ўртасидаги мусобақанинг биринчи давраси якунланди

10 кун давом этган футбол маҳорат мактаблари ўртасидаги мусобақалар Республикамизнинг 4та ҳудудида бўлиб ўтди.

Наманган, Сурхондарё, Фарғона ва Бухоро вилоятларида бўлиб ўтган мусобақаларда 2004, 2005, 2006 ва 2007 йилларда таваллуд топган футболчилар қатнашдилар.

Қувонарлиси шундаки, 2019/20 йил бўлиб ўтган сўнгги мусобақалардан фарқли равишда, жорий мавсум ўйинлари анча адолатли ўтди. Йилдан-йилга ЎФАнинг болалар бўлими бошлиғи Маъмур Саидқосимов ва унинг жамоаси бу борада иш олиб бораётганининг мевасини кўряпмиз. Мураббийларнинг маошларини ҳал қилувчи бу мусобақанинг биринчи давраси бўйича мураббийлардан деярли эътирозлар бўлмаганлиги, секин аста болалар футболига ҳам адолат кириб келаётганидан дарак.

Мухбирларимиз, Наманганда бўлиб ўтган мусобақа ташкилотчиси, Наманган ФА 1-Вице - президенти Шуҳрат Мирхолдиршоев билан суҳбатлашди.

"Аввало мана шундай болалар байрамини бизга ишониб берган ЎФА мутасаддиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бугун Наманган вилоятидаги мавжуд сунъий майдонлар кўплаб тадбирларни ўтказишимизга сабаб бўляпти. Наманган футбол маҳорат мактабида 4та ёш авлод вакилларининг 1-давра ўйинлари бўлиб ўтди. ЎФА билан ҳамкорликда иккига бўлиб ўтказилган мусобақамиздан ҳафа бўлиб кетган мураббий бўлмади, деб ўйлайман. Сўнгги пайтларда вилоятимизда кўплаб футбол мусобақаларни ўтказилиниши, ҳакамларимизнинг савиясини ошишига олиб келяпти", - дейди яқин ўтмишнинг моҳир ҳужумчиси.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика