

“Мен “Челси” билан музокара олиб бордим. Аммо трансфер ҳал бўлганди деб бўлмайди, бироқ ҳақиқатдан ҳам лондонликлар мен билан жиддий қизиқишганди. Менга ҳам Англия футболи ёқади, лекин ёшим деярли 30 да. Ҳаммасини бошқатдан бошлаш? Бу ҳақда ўйлашни ҳам хоҳламайман. Ҳа, айтаганча, ёмғирни ҳам ёқтирмайман”, — деди Ража.



