МЮнинг сентябрь ойида энг яхши футболчиси эълон қилинди

3 окт 2019, 20:10
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт Мактомини сентябрь ойи якунларига кўра клубнинг энг яхши ўйинчиси бўлди.

22 ёшли шотланлиялик 48 фоиз овоз тўплаган ҳолда, ҳужумчи Мэйсон Гринвуд (30%) ва вингер Дэниэл Жеймсни (22%) ортда қолдирди. Мактомини ушбу совринни иккинчи маротаба қабул қилиб олди – биринчисини 2019 йил апрель ойида қўлга киритган. 

Скотт сентябрда АПЛнинг учта ўйинида майдонга тушди ва "Арсенал" дарвозасини ишғол этди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: manutd.com