«МЮ»нинг Фабрегас учун учинчи таклифи: 41 миллион евро

23 июл 2013, 09:41
"Манчестер Юнайтед" Фабрегас борасида "Барселона"га сўнгги таклиф билан чиқади. Бу сафар "МЮ" учун рекорд миқдор ҳисобланган 41 миллион евро таклиф этилади.
"МЮ"нинг аввалги икки таклифи каталонлар томонидан рад этилди. Бу сафар "қизил иблислар" испанларга сўннги таклиф билан чиқади ва рекорд миқдордаги сумма таклиф этади, бу ҳақида Goal.com нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, "МЮ"нинг энг қиммат ҳариди "Тоттенхэм"дан Бербатовнинг "Олд Траффорд"га келиши бўлганди. Ўшанда лондонликлар Дмитар учун 30, 75 миллион фунт олгандилар.

Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›