

Ўн нафар футболчи ушбу ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Ҳимоячилар Фил Жонс, Маттео Дармиан ва Антонио Валенсия анчадан бери жароҳатланганлар рўйхатида.
Ярим ҳимоячи Неманя Матич ва вингер Антони Марсьяль яқинда шикастланишди. Марсьяль ПСЖ билан баҳсда, Матич эса "Ливерпуль"га қарши учрашув олдидан.
"Қизиллар"га қарши ўйин вақтида жароҳат туфайли уч киши алмаштирилди: Хуан Мата, Андер Эррера ва Жесси Лингард, Маркус Рашфорд ўйинни жароҳат билан якунлади.
Шу билан бирга ёш Мэйсон Гринвуд ҳам шикастланган.
Марсьяль, Матич, Жонс, Дармиан, Валенсия ва Лингард "Кристал Пэлас"га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Қолганлар сўроқ остида.



