МЮ яқин вақтларда "Юве" футболчиси билан музокараларни бошлайди

Mirjalol Normatov
13 май 2018, 18:52
"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандро трансфер ишлари бўйича ишларни бошламоқчи.

"Times" хабарига кўра, музокаралар яқин ҳафталарда бошланади.

Футболчининг ўзи ҳам жамоани тарк этиш ниятида бўлиб юрибди. Томонлар трансфер ушбу ёзда амалга ошиши тарафдори.

Трансфер 50 млн евро бўлиши кутилмоқда. Футболчининг "Ювентус"даги шартномасида кўрсатилган товон пули шунга тенг.

Ўтган ёзда Сандро "Челси"га ўта олмай қолганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Times