МЮ шу ҳафтада муҳим янгиликни эълон қилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
26 мар 2019, 15:35
"Манчестер Юнайтед" ва Уле-Гуннар Сульшер ўртасида имзоланадиган тўлақонли шартнома ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Маълумотларга кўра, МЮ шу ҳафтада 46 ёшли мутахассис билан битим имзоланганини эълон қилиши мумкин.

Жозе Моуриньюнинг декабрдаги истеъфосидан сўнг Сульшер вақтинчалик бош мураббийга айланди. МЮ унинг қўл остида ўтказган 19та учрашувнинг 14тасида ғалабага эришди.

Олдинроқ, Сульшер жорий мавсум охирида "Мольде"га қайтиши эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail