

МЮ раҳбарияти 36 ёшли футболчига катта маблағни сарфлаш ноўрин деб ҳисоблади.
Роналду 2003-2009 йиллар давомида манчестерликлар шарафини ҳимоя қилиб, 292 ўйинда 118+69 натижага эришган.
У 2020/21 йилги мавсум “Юве” таркибида 33 учрашувда майдонга тушди ва 29 та гол уриб, 2 та пасни ўз ҳисобига ёздирди. Футболчининг трансфери нархи эса 45 млн еврога баҳоланмоқда.



