МЮ ПСЖ ҳимоячиси билан келишиб олди

Tolibjon Qosimov
31 июл 2017, 11:47
"Манчестер Юнайтед" клуби ПСЖнинг ўнг қанот ҳимоячиси Серж Орьени харид қилишга яқин турибди.

Хабар қилинишича, манкунианликлар 24 ёшли ивуарлик билан шахсий шартнома борасида келишиб олишган.

Парижликлар Дани Алвеснинг харидидан кейин Орьега МЮ билан музокара олиб боришга руҳсат беришган.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячига "Интер" ва "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдираётган эди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/parisunited6