МЮ Мусса Дембеле трансферини кўриб чиқмоқда

Administrator
16 авг 2022, 23:39
Манчестер клуби ўз таркибини кучайтириш ниятида.

"Лион" ҳужумчиси Мусса Дембеле "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. МЮ ҳозирда Дембеле вариантини кўриб чиқмоқда ва футболчининг вакиллари билан алоқани яхшиламоқда.  

Манчестерликлар устози Эрик тен Хаг жамоа ҳужум чизиғини кучайтиришни жуда ҳам истамоқда. Маълумот учун, Мусса Дембеленинг "Лион" билан шартномаси 2023 йил якунига етади. Француз клубининг бош скаути жамоа билан шартномани узайтирмайдиган футболчилар сотиб юборилиши ҳақида гапирганди.

Эслатиб ўтамиз, Мусса Дембеле Франция чемпионатида ўтган мавсум 30 ўйинда 21 гол ва 4 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Manchester Evening News