

"TalkSPORT" маълумотларига қараганда, "Манчестер Юнайтед" "Милан" ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чикка қизиқиш билдирмоқда. Англия клуби жорий трансфер ойнасида 29 ёшли футболчини ижарага олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу келаси мавсум Чемпионлар Лигасига йўл олиш имкониятларини ошириш мақсадида қилинмоқда.
Хабар қилинишича, қизиқиш ҳозирча ўрганиш босқичида, шунингдек, "Астон Вилла" ҳам Лофтус-Чикка қизиқмоқда. Ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серияда 19 ўйин ўтказди ва ўзи ҳам Англияга қайтишни истамоқда.

Лофтус-Чикдан ташқари, "қизил иблислар" ярим ҳимоя учун яна бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқмоқда.
Қайд этиш жоиз, англиялик футболчи "Челси" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У "нафақахўрлар" сафида ўйнаган, шунингдек, "Фулхэм"да ҳам тўп тепган ва кейинчалик "Милан"га ўтган.



