МЮ Магуайрни "Вест Хэм"га ижарага бермади

Aslanov Jasurbek
17 июл 2023, 22:57
"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайрни "Вест Хэм"га беришни хоҳламади.

Маълумотларга кўра, Лондон клубидагилар ҳимоячининг нархи жуда баланд деб ҳисоблашади ва шу саабли уни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни таклиф қилишганди.

МЮ Магуайр бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр, аммо бунисига рад жавобини берди. Клуб футболчини сотишни режа қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian