МЮ ҳимоячисини "Байер" ижарага олмоқчи

Mirjalol Normatov
19 дек 2020, 00:37
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Брэндон Уильямс "Байер" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"The Telegraph" хабарига кўра, Германия клуби 20 ёшли фуллбекни январь ойида ижарага олишни режалаштирмоқда. Ўз навбатида Оле-Гуннар Сульшер ҳам футболчининг ўйин амалиётига эга бўлиши учун бу таклифга розилик бериш ниятида.

Уильямс жуда кам ўйнамоқда. Ушбу мавсумда у атиги 6 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг хизматларига "Ньюкасл" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph