МЮ Де Хеанинг ўрнига бошқа дарвозабон топиб қўйди

Mirjalol Normatov
18 ноя 2018, 17:42
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти дарвозабон Давид Де Хеанинг кетишига тайёрланмоқда.

"The Sun" хабарига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти испанияликдан кейин жамоа дарвозасини ишончли тарзда қўриқлайдиган дарвозабон топиб қўйган. Гап "Эвертон" ва Англия термаси посбони Жордан Пикфорд ҳақида кетмоқда. 24 ёшли посбоннинг трансфер нархи 67 млн еврога тенг бўлмоқда.

Де Хеанинг амалдаги шартномаси ёзга қадар мўлжалланганди. Томонлар уни яна бир мавсумга узайтириши мумкин. Олдинроқ испаниялик МЮда қолмоқчи эмаслиги борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun