

"Ғордан чиқа олмай қолган 12 футболчи ва мураббий энди озодликда юрганидан хурсандмиз. Биз фақатгина бошқаларни хурсанд қилишни истаймиз. Янги мавсумда ушбу жамоани "Олд Траффорд"га таклиф қиламиз", - деб ёзилади клуб твиттерида.
Эслатиб ўтамиз, 11дан 16 ёшгача бўлган 12 футболчи ва уларнинг 25 ёшли мураббийи йўқолиб қолганди. 10 кундан кейин улар Тхам Луангдаги ғордан топилишган.



