Мхитарян "Арсенал"дан кетиши мумкин

Mirjalol Normatov
24 мар 2019
"Арсенал" футболчиси Генрих Мхитарян ёзда жамоасини тарк этиши мумкин.

"Transfermarketweb" хабарига кўра, "канонирлар" раҳбарияти 30 ёшли футболчининг жамоадан кетишини исташмоқда.

Арманистонликнинг жамоа билан шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади.

Бу мавсумда Мхитарян "Арсенал" таркибида 28 ўйинда 6 гол киритди ва шунча бора голларга ҳаммуаллиф бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Transfermarketweb