Музаффаров фаолиятини хорижда давом эттиришга яқин

Narzulla Saydullayev
15 дек 2019, 11:06
Жорий мавсумни Бекободнинг “Металлург” жамоаси таркибида ўтказган Музаффар Музаффаров кейинги фаолиятини бошқа клубда ўтказишга яқин турибди.

24 ёшли марказий ярим ҳимоячи бу йил чиндан ҳам жамоасининг етакчи футболчиларидан бири бўлди дейиш мумкин. Шу боис Музаффаровга нафақат Ўзбекистон клубларидан балки хориж жамоаларидан ҳам қизиқиш бўлмоқда. Футболчининг ўзи билан бу борада боғланганимизда, “Металлург” билан тузган шартномаси якунланганини, Корея клубларидин бири оғзаки равишда қизиқиш билдирганини, ҳозирда бу борада агенти ўша клуб вакиллари билан музокара ўтказаётганини, трансфер масаласи 20 декабрга қадар узил-кесил ҳал бўлишини маълум қилди.

Шунингдек Музаффар агарда хорижга кетиш варианти амалга ошмаса Ўзбекистон клубларидан тушаётган таклифларни кўриб чиқишини билдирди.

Маълумот учун, Музаффаров жорий йилги Ўзбекистон Суперлигасида “Металлург” сафида 24 та ўйин (2037 дақиқа) ўтказиб, рақиблари дарвозасига 5та тўп киритиб, 3та голли пас узатди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›