

Воқеа асосий вақтга қўшиб берилган дақиқалар пайтида содир бўлди.
Косово футболчилари руминиялик мухлисларнинг ўзини тутишидан норози эканликларини айтишди. Трибуналарда Сербия байроғи кўринди. Журналист Арлинд Садикунинг маълум қилишича, Косово ва Руминия терма жамоаси футболчилари ўртасидаги жанжалдан сўнг мухлислар "Сербия, Сербия!" деб бақириб, майдонга буюмлар ота бошлашди.
Ўйинни тўхтатишди. Баҳсда ҳали ҳисоб очилмаган эди.



