Мухлислар "Реал" футболчиси деб "Кастилья" ўйинчисига ҳужум қилишди

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2015, 12:12
"Кастилья" ярим ҳимоячиси Кристиан Седресга "Реал" мухлислари ҳужум қилди.

Седрес машғулотдан сўнг уйига кетаётганида "Қироллик клуби" мухлислари уни "Реал" футболчиси деб ҳисоблаб ўйинчининг машинаси шикастлашди ва уни ҳақорат қилишди.

"Машғулотдан қайтаётиб бундай ходисага дуч келишни кутмаган эдим. Ҳозир биз бирлашишимиз керак. Олға "Реал"!" - дейди футболчи ўз "твиттер" саҳифасида.

"Реал" Примеронинг сўгги урашувида "Барселона"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo