UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  12 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  3 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  11 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  16

"Мухлисдан савол". Гадоевни ким кашф қилган: Қосимов ёки Бердиев? Футболчи жавоб берди Янгиликлар

"Мухлисдан савол". Гадоевни ким кашф қилган: Қосимов ёки Бердиев? Футболчи жавоб берди

Бир неча йиллар олдин Ўзбекистон терма жамоаси ва Қаршининг “Насаф” клуби сафида порлаб чиққан Шоҳруҳ Гадоев бугунги кунда Жанубий Кореяда фаолият олиб бормоқда.

"Мухлисдан савол" рукни доирасида Корея биринчи дивизионида иштирок этувчи “Тэджон Ситизен” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Гадоевга ўқувчиларимиздан келиб тушган энг сара ва қизиқарли саволлар билан мурожаат қилдик.

- Шоҳруҳ Гадоев футболга қизиқиб қолишига ким сабабчи?
- Жуда ёшлигимдан ўзим футболга қизиқардим. Кичкиналигимда телевизор орқали Европадаги футбол ўйинларини томоша қилардим. 8-10 ёшимдан футболга қизиқишни бошлаганман.

- Сиз Қашқадарё вилояти Хўжақўрғон қишлоғидансиз. Шу қишлоғингизда келажакда футболни ривожлантириш учун режаларингиз борми?

- Албатта ўзим туғилиб ўсган жойда футболни ривожлантириш ва ёш авлодга футболни ўргатиш режамизда бор. Насиб қилса яқин вақтлар ичида бу борада иш бошлаймиз.



- Ёшликда ўйлаган орзуларингизга эриша олдингизми?

- Эришдим. Барча орзуларимга эришдим дея олмайман, лекин нолимайман. Ҳали орзуларим бисёр.

- Шоҳруҳ Гадоевни ким кашф қилган? “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ёки ўша пайтдаги Ўзбекистон терма жамоаси устози Миржалол Қосимов?

- Ҳар иккала мураббийнинг ҳам хиссаси катта бўлган. Рўзиқул Бердиевни ҳам, Миржалол Қосимовни ҳам жуда ҳурмат қиламан, улардан доим миннатдорман.

- Ўша оғир жароҳатингиз бўлмаганда ҳозир бундан ҳам юқорироқ чўққига эриша олармидингиз? Жароҳат олиб футболдан узоқлашганда нималарни ҳис қилгансиз?

- Футболда жароҳат ёнма-ён туради. Юқори чўққига чиқиши учун инсон ҳар доим меҳнат қилиши керак. Жароҳат олганимда футболдан узоқлашганимда тезроқ соғайиб майдонга қайтишни истардим.

- Европа кулубларидан таклифлар борми?

- Ҳозирча йўқ, насиб қилса бўлиб қолар. Истагим Европа клубларида ўйнаш.



- Тасаввур қилинг эркин агентсиз. Ҳозир “Насаф” инқироз даврида. Сизда “Локомотив”, “Пахтакор” ва “Насаф”дан таклиф тушса қаерга ўтган бўлардингиз.

- Агар эркин агент бўлганимда албатта "Насаф"га борган бўлардим. Чунки “Насаф” мен учун қадрдон клубга айланиб қолган.

- Нима учун ўз вақтида Баҳрайнга кетгансиз? Ўзимизнинг клублардан таклиф бўлмаганми ёки пул учунми?

- Ўзбек клубларидан таклифлар бўлган, бўлмаган эмас. Пул учун Баҳрайнга кетмаганман. Ўша пайтда Ўзбекистоннинг кучли клублари катта пул таклиф қилганди. Аммо легионер бўлишни истаганман.

- "Тэджон Ситизен"даги ўйинларингиздан кўнглингиз тўлмоқдами?

- Албатта, Корея клубидаги ўйинларимдан кўнглим тўлмоқда. Ўтган мавсум жамоа тўпурарлари орасида иккинчи ўринни эгаллагандим. Бу мавсумда ҳам кўплаб голлар уриб “Тэджон Ситизен”нинг ғалабаларига ўз хиссамни қўшмоқчиман.



- Сиз Ўзбекистон ва Баҳрайн олий лигасида, Жанубий Корея биринчи лигасида ўйнадингиз. Қайси чемпионат кучли деб ўйлайсиз?

- Баҳрайннинг ҳамма жамоаси ҳам кучли дея олмайман. Аммо 3та кучли клуби бор, қолган клублар эса ўртамиёна. Жанубий Корея чемпионати Осиёнинг кучли лигаларидан бири ҳисобланади. Биринчи лигада ҳам кучли клублар ва футболчилар кўп. Улар орасида яхши савиядаги легионерлар ҳам бор. Ўзбекистон чемпионати ҳам яхши савияда. Бугунги кунда ўзимизда кучли клублар кўпайганини кўрдим.

- Жисмонан озғинроқсиз, бу сизга 90 дақиқа мобайнида ўйнашингизга ҳалақит бермайдими, умуман жисмонан юксалиш учун тошлар кўтариб ёки тренажёр залларига бориб турасизми?

- Тўғри бироз озғинроқ бўлшим мумкин. Аксинча озғин футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши бўлади. Масалан, мен 90 эмас 120 дақиқа бемалол югура оламан.

- Сизга энг кўп бериладиган саволни бермоқчиман: “Реал” ёки “Барселона”?

- Тўғриси “Реал”нинг ҳам, “Барселона”нинг ҳам ўйинларини севиб томоша қиламан. Аммо мухлислик қиладиган клубим – ПСЖ.



- Жаҳон футболидаги севимли футболчингиз ким?

- Аргентиналик Анхель Ди Мария.

- Футболдан кейинги севимли спорт турингиз қайси?

- Мен UFC билан теннис спорт турига қизиқаман ва томоша қилиб бораман.

- Агентингиз борми?

- Агент эмаску Жанубий Корея клубига ўтишимда бугунги кунда “Бунёдкор” клуби бош директори бўлиб ишлаётган Улуғбек Мирзаевнинг ёрдамлари катта бўлган. Юридик саволлар бўйича ҳам шу инсон менга кўп ёрдам бериб келадилар.

- Чап қанотда ўйнайдиган қайси футболчининг ўйинларига ҳавас қиласиз?

- Юқорида айтдим. Менга Анхель Ди Мариянинг ўйинлари ёқади.



- Сизга жароҳат етказган Даврон Ҳошимов билан муносабатингиз қандай?

- Даврон Ҳошимов билан футболда салом-алик бор. Аммо ҳаётда у қадар яхши эмас.

- Сиз футбол мактабини тугатганингиздан сўнг Россияга ишлаш учун кетмоқчи бўлганингизда “Насаф”дан таклиф тушиб катта футболга келганингиз ростми?

- Йўқ, футбол мактабини тугатгач “Динамо 01” жамоасига қабул қилишган. Россияга кетишим ҳақидаги гаплар ёлғон.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади


"Мухлисдан савол". Элдор Шомуродов: "Машъал"га келганимда бутсаларим бўлмаган"

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика