Мухлис "Селтик" - ПСЖ учрашуви вақтида Мбаппега ҳужум қилмоқчи бўлди (фото)

Aslanov Jasurbek
13 сен 2017, 15:18
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Селтик"ка қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида (5:0), мухлис ҳужумига учради.

Ушбу вазият 40-дақиқадаги Эдинсон Кавани урган голдан сўнг содир бўлди.

Ишқибоз майдонга тушиб, Мбаппе томон югурди ва уни тепмоқчи бўлди, бироқ унинг ўйлаган нияти амалга ошмади ва стюардлар мухлисни майдондан олиб чиқиб кетишди.








Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail