Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"

Iskandarov Abdulaziz
20 ноя 2024, 11:45
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичида навбатдаги учрашувини ўтказди.

КХДР устидан қозонилган ғалабадан сўнг очколаримиз 13 тага етди. Лекин бу ютуқ бўлгани билан кўнглимиз таскин топмаяпти. Хўш, бу борада Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Абдуқаҳҳор Маъруфалиев нима дейди?

"Иккита ўйинда ҳам йигитлар яхши ўйин кўрсатишди дея оламан. Фақатгина охирги дақиқаларга келиб диққатни йўқотишди. Хотиржамликка берилишди. Қатар билан 2:2 бўлаётган паллада яна гол уриш керак эди. Босим қилишда давом этганимизда учинчи тўпни киритардик. Йигитларда иштиёқ ёниб турганди. Орқага ўтириш керакмасди.

КХДР билан ўйиндаги 1:0 ҳам, 2:0 ҳам ютуқ ҳисобланмасди. Бундай пайтда футболчилар хотиржамликка берилиб кетишади. Ўйинлар энди бошланди. Қирғиз Республикасини қаранг қандай ўйнаяпти? Тўғри, уларда босим йўқлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. 

Ҳужумга келсак, ким ўйнаса ҳам ўйинни ўз қўлига олиб ўйнашини истайман. Ўзим бирга-бир вазиятда қолсам алдашга ҳаракат қилар эдим. Ҳужумчиларимиз жароҳат олгани учун қийинроқ бўлди. Йигитларни эса меҳнатлари учун олқишлайман. Кейинги ўйинларда омад тилайман",- дейди Абдуқаҳҳор Маъруфалиев.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia