UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2

Муроджон Тошматов: “АГМК билан жорий йилда янги тарих яратмоқчимиз” Янгиликлар

Муроджон Тошматов: “АГМК билан жорий йилда янги тарих яратмоқчимиз”

Олмалиқнинг АГМК жамоаси эртага Coca Cola Суперлига 4-тур доирасида“Қизилқум”га қарши майдонга чиқади

Миржалол Қосимов шогирдлари куни кеча пойтахтдаги машғулотларни якунлашди ва коронавирусга тест топширишди. Биз эса ўз навбатида эртанги ўйин олдидан жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Муроджон Тошматовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Карантиндан сўнг тезда жипслашиб машғулотларни бошладик ва “Қизилқум” билан ўйинга аъло кайфиятда тайёргарлик олиб бордик. Ўйлашимча, 60 ёки 70 фоиз даражада оптимал спорт формасига кириб олдик. Ўйиндан ўйинга янада кучайиб борамиз.

“Қизилқум”да мураббий алмашди, табиийки рақиб ўз майдонида фақат ғалаба учун ўйнайди. Аммо, биз ҳам ортга ўзимиз учун ижобий натижа билан қайтишни истаймиз. Рестартни ғалаба билан бошлаш ёқимли албатта. Карантиндан сўнг нафақат “Қизилқум”, балки, барча жамоалардан кутилмаган сенсация кутиш мумкин. Ҳозирда ҳамма бир хил ҳолатда.

Клуб фаолиятида янги тарих ва саҳифа очишни мақсад қилганмиз. Насиб қилса жорий йилда бу ниятимизга етишишимизга ишонаман. Қўлга киритилган ҳар бир ғалаба бизни соврин сари яқинлаштиради.

Ҳожимат Эркинов ҳақида нима дея оламан? Тўғри тарбия бериб, тўғри йўл кўрсатилса келажакда кўп нарса кутса бўлади. Ўз ёш тоифасида машҳур футболчилардан бири бўлиши мумкин”,- дейди Муроджон Тошматов.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика