UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  2 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  9 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:0 (матнли трансляция)  45 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  12 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Мурод Исмоилов: “Насаф” ҳақли ғалабага эришди Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Насаф” ҳақли ғалабага эришди

“Насаф” – “Пахтакор” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот ажуманининг дастлабки қисмида “Пахтакор” устози Мурод Исмоилов ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.
-Ўйин ниҳоятда шиддатли чиройли кечди. Ўйингоҳга келган мухлислар баҳсдан завқ олишди, деб ўйлайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, тенг курашлар остида кечаётган бир пайтда тўп кутилмаганда ҳимоячимизни қўлига тегди ва ҳакам ҳақли пеналти белгилади. Бу футболчиларимизни руҳиятига бироз таъсир қилди. Шунга қарамай иккинчи бўлимни ўз назоратимизга олиб, тўп киритиш учун ҳаракат қила бошладик. Аммо иккинчи 11-метрлик зарба бизга катта зарба бўлди. “Насаф” ҳозирги кунда чемпионатимизда ёрқин ўйин намойиш этаётган жамоалардан бири. Рўзиқул Бердиев билан бирга тахсил олганмиз, бирга тўп тепганмиз. У Қаршида ажойиб жамоани шакллантира олганидан хурсандман. Ўтган йили эсларингда бўлса айнан Қаршида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Энди эса бунинг акси бўлди. Натижани ҳисобга олмаганда шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим. Ўтган йилги “Насаф” билан бу йилгисининг фарқи? Жамоада бу йил шиддат бошқача. Геворкян ва Юнусов жамоанинг ҳақиқий лидерларига айланишган.

-Ўзбекистон кубоги финалининг доимо пойтахтда ўтишига қандай қарайсиз?
-Бу менимча регламентда мавсум олдидан белгилаб қўйилади. Шу боис бу таклифни раҳбарлар йил бошида кўриб чиқишлари мумкин. Энди буни ўзгартириш қийин масала.

-“Пахтакор” Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида ҳар йили иштирок этадиган ягона жамоа ҳисобланади. Бугунги мағлубиятдан кейин жамоанинг янги мавсумда ОЧЛда қатнашиша катта сўроқ остида қолди. Сабаби чемпионатда ҳам шогирдларингиз айнан “Насаф”дан 10 очокога ортда қолишмоқда. Нима деб ўйлайсиз вазиятни ўнглаш имкони борми?
-Бу ниҳоятда қийин масала ҳозирги кунда. Қолаверса бугунги мағлубиятдан кейин йигитларимизнинг ҳолатини тиклаш ҳам қийин кечади. Айнан шу йилга келиб мениннг қўл остимда жамоа кубокдан ҳам, чемпионликдан ҳам маҳрум бўлганидан афсусдаман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика