UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  1 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  23 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  4 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  21 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6

Мурод Исмоилов: "Бугун ҳаёт ва мамот жанги бўлди" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Бугун ҳаёт ва мамот жанги бўлди"

Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган "Турон" - "Локомотив" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди.





"Аввало яқинлашаётган Наврўз байрами билан барчани табриклайман. Ҳаммага энг яхши тилакларимни билдириб қоламан. Бевосита ўйин ҳақида фикр билдирсам, йигитлардаги шижоат ва иштиёқ дастлабки 20 дақиқаликда самара берди. Вазифаларни ҳаммасини бажаришди. Шунга яраша иккита гол ҳам урдик. Лекин тезкор жавоб голини ўтказиб юбордик. "Локомотив" ҳам яхши ижрочиларга эга шаклланган жамоа. Иккинчи бўлимда футболчимиз қўли билан ўйнаб юборди. Бундай вазият ҳаммада бўлиши мумкин. Бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамасдан ҳужумлар уюштирдик. Якунда бир очкога эга чиқдик. Бугун ютишимиз ҳам ёки бир киши кам бўлиб мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Ўйлайманки йигитлар қўлидан келганча ҳаракат қилишди. Уларнинг аксариятида жароҳат ҳам бор эди".

- Ганалик ҳужумчи Кваме Карикари жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмади. Унинг захирага олинмаганига қандай изоҳ бера оласиз?

- Олдиндан Асилбек Қаюмовни туширишни режалаштирган эдик. Билол Тошмирзаевни мажбуран алмаштирдик. Абдулазизхон Абдурашидов майдонга тушди. Умуман олганда қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди.

- Касмининда сариқ карточка бор эди. Бундай вазиятда қандай қилиб қўл билан ўйнаш мумкин?

- Бундай ҳолат ҳаммада мухлислар қаршисида, босим остида юзага келиши мумкин. Буни инсоний фактори десак ҳам бўлади. Ҳеч кимни айбдор қилмаймиз. Таҳлил қиламиз, тушунтирамиз.

- Жамоа ҳар бир ўйинда кўплаб сариқ карточкалар олмоқда. Мана бугун қизил карточка ҳам кўрсатилди. Балки тарбиявий муҳит яхши эмасдир?

- Тартиб интизом борасида футболчиларга эътирозимиз йўқ. "Сўғдиёна" билан, қолаверса бугун ҳаёт ва мамот жанги бўлди. Кураш кечди. Сариқ карточкадан ҳеч ким суғурталанмаган. Биз атайлаб қилишни кўрсатма бермаймиз. Ўйин пайтида рўй бермоқда. Ички интизом жамоамизда яхши. Майдонда кураш бўлиши табиий.

- "Андижон"га ижарага берилган Дониёр Исмоилов давралар оралиғида вазият тақозо этса жамоага қайтадими?

- Ҳа, албатта. Шундай келишув бўлган. Дониёр Исмоилов бутунлай кетгани йўқ. "Андижон"да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини айтди ва биз бунга рози бўлдик. Лекин клубда давралар оралиғида қайтариб олиш ҳуқуқи бор.

- Жароҳат олган футболчилар ҳақида...

- Фозил Мусаевни жароҳатидан тикланди, деб туширгандик. Аммо барибир билинди. Бо Ёнгда ҳам шундай. Катта юкламалар берилса оғриқ пайдо бўляпти. Улар яхшилаб тикланиб машғулотларга қайтишса ҳаммаси жойида бўлади. Кўпчилик жароҳат билан ўйнамоқда. Ўйиндан ўйинга ҳаракатларимиз ўхшаяпти. Мана бугун голлар урдик.

- Кейинги турда жамоани "Насаф" билан ўйин кутмоқда...

- "Насаф" ўз номи билан "Насаф". У ерда Рўзиқул Бердиев яхши фаолият олиб бормоқда. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. Олдинда тикланиб олишимиз учун вақтимиз етарли.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика