UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Йўғе?! Балотелли "Ювентус"га ўтади  5 17:17"Барселона" ҳимоячиси жароҳат туфайли неча ҳафта майдонга туша олмайди?  6 16:38Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23. Ўйинолди матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  18 16:30Роналду ва унинг телефони мемларга айлантирилди (ФОТО)  22 16:22Ўзбек футболи Испаниядан андоза олади  22 15:43Расман: Ван Перси "Фейеноорд"га қайтди (+ФОТО)  11 15:27Снейдернинг "Ал Гарафа" сафидаги биринчи голини кўрдингизми? ВИДЕО  14 15:25"Реал" таклифини кутиб, сабр косаси тўлган футболчи ўз клуби билан шартномасини узайтирди  2 15:11Футбол мураббийларининг имзоларини кўрганмисиз? (+ФОТО)  31 15:00Теннис. Мария Шарапова ва Оқгул Омонмуродовани нима боғлаб туради? (ТОП10)  3 14:48Қизлар майдонга тушган ўйинда "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" ўзаро дуранг ўйнашди  7 14:37Бухорода ўсмирлар ўртасида мини-футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди  1 14:30Биринчи бўлимда гол ура олмаган "Барселона" иккинчи таймда 5та тўп киритди. "Бетис" - "Барселона" (ВИДЕО)  9 14:23"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби - БАА Суперкубоги соҳиби   3 14:12"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи. Унга 66 млн. евро тўланиши мумкин  4

Мурод Исмоилов: “Бизга яхши марказий ҳимоячи керак” Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Бизга яхши марказий ҳимоячи керак”

Хабарингиз бор, бундан бир неча кун олдин Мурод Исмоилов Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
Янги мавсумга ҳозирликни пойтахтда давом эттираётган “Нефтчи” ўзининг дастлабки ўртоқлик учрашувини “Металлург”га қарши ўтказиб, 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Баҳс якунига етгач, бош мураббий Мурод Исмоиловдан интервью олдик.  

- 12 январдан мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб боряпмиз, - дея сўз бошлади Мурод Музаффарович. - Мана бугун режамиздан ўрин олган биринчи ўртоқлик учрашувини “Металлург”га қарши ўтказдик. Аслида бекободликлар билан иккита ўйин ўтказишимиз лозим эди, бироқ бир нечта футболчимиз бетоб бўлиб қолгани боис битта ўйинда майдонга тушдик. Биринчи таймдаги ўйинимиз ёқди, йигитларнинг ҳаракатидан қониқдим. Лекин иккинчи бўлимда асосан ёшлар тўп сургани учун ўйин унчалик қовушмади. Назорат беллашувларидан кўзланган мақсад – ёшларни ва таркибга энди келиб қўшилганларни кўздан кечириб олиш. Шундай экан, натижа у қадар катта аҳамият касб этмайди.

- “Нефтчи”нинг кейинги режалари қандай?
- 21 январь куни “Олмалиқ”, 24 январда “Сўғдиёна” ва 28 январда “Машъал” билан куч синашамиз. Бу учрашувларда ҳам таркибни шакллантириш устида ишлаймиз. Ундан кейин Фарғонага қайтиб, вилоят ҳокими Кубогида иштирок этамиз ва февралнинг ўрталарида йиғинни давом эттириш учун Туркияга йўл оламиз.
 
- Маълумки, йиғиининг биринчи қисмида асосан маҳаллий йигитларни кўздан кечирдингиз. Бу қанчалик фойда берди?  
- Фарғонада кўпроқ асосий таркибга яқинроқ футболчиларни синовдан ўтказдик ва уларни ҳам пойтахтга олиб келдик. 1995-96-97 йилларда туғилган футболчилар билан Сергей Ковшов у ёқда қолиб бирга ишлаяпти. Ўзингизга маълум, мавсум якунига етганидан сўнг бир нечта футболчи сафимизни тарк этди ва ҳозир кетганлар ўрнини тўлдириш устида ишлаяпмиз.

- Фарғонадан ҳар доим ёш иқтидорлар етишиб чиққанини яхши биламиз. “Нефтчи” маҳаллий ёшларни ўзида сақлаб қолиши учун фарм-клуб ташкил қилиб, биринчи лигада ўйнатгани маъқулми?
- Бу йил иккинчи лига баҳсларида “Нефтчи”дан иккита жамоа иштирок этади. Шунингдек, Марғилонда ҳам биринчи лига жамоаси бўлиши ҳақида гап-сўзлар юрибди. “Нефтчи”ни тарк этган футболчиларни ортга қайтариш осон бўлмайди, шундай экан, биз учун муҳими ҳозирги таркибни сақлаб қолишдир. Агар раҳбарият ташаббус кўрсатиб, биринчи лигада фарм-клубни ташкил қилса яхши бўларди. Айни пайтда Фарғонада янги қурилаётган футбол академиясини фойдаланишга топшириш борасида кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.
 
- Жамоада легионерлар масаласи қандай ҳал этилади?

- Сафимизга яқинда келиб қўшилган Александр Оника ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. Дэвид Ониянинг биз билан шартнома тузганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари, яна икки нафар легионернинг келиши кутиляпти. Бизга Ония билан тандем бўла оладиган яхши бир марказий ҳимоячи керак.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ярим финал муборак! Ярим финал муборак!
Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - ...  575
Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди
Испания чемпионатининг 20-турида "Реал" ўз майдонида...  290
Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Каталонияликлар “Бетис” майдонида йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.   199
"Роналду тарихдаги энг зўри эмас" "Роналду тарихдаги энг зўри эмас"
Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона "Реал"...  110
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг