UZ

Сўнгги янгиликлар

22:53"Арсенал" ярим ҳимоячиси Милан клубларига керак  0 22:40МЮ "Рома" ҳужумчисига қизиқиб қолди  0 22:22Жозе Моуринью қишда кимни харид қилади?  10 22:02Фарғона вилояти кубоги. Ярим финалнинг биринчи баҳсида “Имкон” йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 21:45"Агар "Бавария" менга эътибор қаратса, аниқ "йўқ" деб жавоб бераман"  4 21:20Жошуа Киммих: "Почеттино – топ-мураббий. Унинг номзоди муҳокама қилинмоқдами ёки йўқ, буни билмайман"  1 21:00Ўзбекистон футбол ассоциациясида ёш ҳакамлар семинари бўлиб ўтди  3 21:00"Лейпциг" ҳозирда номи кўп тилга олинаётган ҳужумчини сотиб олиш ниятида  2 20:57Coca-Cola Суперлигаси 24-тур учрашувлари расмийлари  8 20:40Почеттинонинг эҳтимолий жамоаси номи маълум  11 20:20Карикатура: Италияликлар Евро-2020 саралашида ажойиб натижа кўрсатишди  4 19:50Деле Алли: "Почеттинодан мен учун қилган барча ишлари учун миннатдорман"  11 19:41Olamsport: Бугун Хабиб Тошкентга келади, боксчиларимиз Мўғулистондан қайтишди ва бошқа хабарлар  0 19:20Черчесов Дания ҳақида: "Еврода кучсиз жамоалар бўлмайди"  4 18:50Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  33

Мураббийларни қадрламайдиган Италия! Янгиликлар

Мураббийларни қадрламайдиган Италия!

Италиялик Массимо Каррера "Спактак"дан кетганига бир йил бўлди, аммо ҳали ҳам иш тополмади. Бунга нима сабаб?!

У ерда ўзига хос мураббийлик анъанаси бор

"Спартак" Массимо Каррерани истеъфога чиқарганида, Василий Уткин "SportFM"да шундай деганди: "Агар Карреранинг Россиядаги лавозими италянларни ҳавотирга солади деб ўйласангиз, қаттиқ адашасиз. "Ювентус"нинг  собиқ иккинчи мураббийи келди ва Россия чемпионатида ғолиб бўлди. Хўш? Албатта, Италия титулга ҳурмат билан қарайди, бироқ "Виченца"дан юқоридаги клублар уларга Каррера керак деб ҳисобламайдилар".

Орадан бир йил ўтди, аммо Каррера ҳамон ишсиз. Ойда бир неча бор резюменинг ўзига хос қирраларини очиб берадиган интервьюлар беради: лойиҳага қўйиладиган талабларни шакллантиради, концепция ва усулни тушунтиради. Бошқа пайт эса телевизор орқали ўйин томоша қилади ҳамда Гасперинининг "Аталанта"даги машғулотлари ҳақида ўзи фикрлари билан бўлишади.

"Нима учун ҳанузгача ишсиз эканимга тушуна олмаяпман, – дейди Каррера сентябрь ойида "Tuttomercatoweb"га берган интервьюсида. – Яқин орада севимли ишимга қайтаман деб умид қиламан. Бироқ ҳозирча янгилик йўқ. Мен ҳар қандай вариантни кўриб чиқишга тайёрман, аммо жиддий лойиҳани афзал кўраман".

Каррера ҳаттоки B серияда ҳам ишлашга тайёр

Каррера жиддий лойиҳа деганда потенциални назарда тутган – унинг "Спартак"дан кейинги саволларини тушуниш учун бу муҳим нарса. Баҳорда берган интервьюсида у ҳатто B серияда ҳам иш юритишга рози эканини айтиб ўтганди. Сентябрда эса "Спорт-Экспресс" нашрига Россиянинг ўртамиёна жамоалари билан ҳам ишлашдан қўрқмаслигини таъкидлаганди: "Топ бўлмаган клубда ишлаб, бирор нарсага эришишингиз мумкин. Масалан, ҳеч бўлмаганда, Премьер-лиганинг 6-7-ўринлари учун курашасиз". Массимо вазиятни тушуниб турибди, яъни Италия топ-жамоаларидан таклиф кутаётгани йўқ. Муаммо ортиқча талабларда эмас. Ва албатта шартнома шарти бажарилмаганликда ҳам эмас: Нобель Арустамяннинг ёзишича, "Спартак" уни истеъфога чиқарганида барча пулни тўлаб берган экан.

Аммо барибир таклифлар бўлмади. Яқинда италияликни Эронга чақиришди, аммо у бормади. Россиядан қайтганидан сўнг эса "Удинезе" таклифи ҳам амалга ошмай қолди. Ёзда Сицилия оммавий ахборот воситалари мураббийга "Катания" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида ёзди, лекин бу ҳам миш-мишлигича қолиб кетди.

Эҳтимол, Массимонинг маоши клубларни қўрқитар?! Турли маълумотларга қараганда, "Спартак" билан янги тузилган шартнома бўйича йилига 2-3 миллион евро топган. Италияда эса бундай пулни фақат топ жамоалар тўлай олади ва ҳаммага ҳам (!) бундай маош берилавермайди. Бошқа клублардаги ойлик эса бир неча баробар паст: масалан, "Удинезе" мураббийи Игор Тудор йилига 500 минг ишлаб топади.

Ёзда А Сериядан деярли таклиф бўлмади. Энг яхши 10та клубда машҳур мураббийлар ишлайди: Ди Франческо ва Раньери ("Сампдория"), Мадзарри ("Торино"). Камроқ, аммо реал имкониятлар фақатгина "Женоа", "Верона" ва "Кальяри" бор эди. Бироқ улар Андреаццоли, Юрич ва Маранни чақиришди. Бу мураббийларнинг Каррерадан иккита фарқи бор: а) узоқ йиллардан буён Италияда ишлашади; б) улар мукофотлардан шунчалик йироқ-ки, ҳатто "совринлар жавони" деган сўз улар учун бегона.

Демоқчимизки, А сериядаги омадсиз тажриба "Спартак" билан чемпионликдан устунроқ...

Италияликларнинг фикрича, бошқа лигаларда осон экан. Мураббий-Каррера Италияда машҳур эмас

Бир йил аввал "Rivista Undici" журнали нима учун чет эллик мураббийларга ишонмаслигини таҳлил қилиб чиққанди.

Натижада улар шундай хулосага келишди: ҳамма гап Коверчанодаги мураббийлар тайёрлаш методикасида экан. Мактабни Ренцо Уливьери бошқаради – у столида Ленин ҳайкали, чўнтагида эса партия билети бўлган жуда эътиқодли инсон. У бир куни Федерация биносида занжирбанд қилинган (қуйи лигадаги мураббийларнинг мажбурий лицензиясини бекор қилишни таклиф қилгани учун).

Италиянча мураббийлик анъанаси унинг шахсияти ва ўйин қарашлари билан ифодаланади. Уливьери эса жамоага ишонади, бироқ тизимли футболга умуман ишонмайди. Шунинг учун, Коверчанодаги тайёрлашнинг асосий ва ягона қоидаси – тактик мослашувчанлик. У ерда тактика бўйича китоблар муҳим эмас ва машғулотларнинг аксарият қисми моделлаштириш ва баҳс-мунозарага асосланган бўлади (стандарт дарс: ўйинни ҳар 15 дақиқаси кўрилади ҳамда муаммо ва ечимлар топилади). Талабалар барча ўйин тизимларини ўзлаштиришлари, тўпни ўйнатишлари ҳамда ўзлари танлаган йўлни барчага уқтирмай, вазиятга мослашишлари лозим. Коверчанода "менинг футболим" деган сўз умуман ишлатилмайди. Биргина шу сўз учун сизни мактабдан ҳайдашлари мумкин.

"Ниятимиз бир хил мураббий етиштириб чиқариш эмас, – дейди ўз ёндашувини "New York Times"га тушунтириб Уливьери. – Италянча мураббийлик мактаби мавжуд эмас, мен бунга ишонаман. Коверчано эса фабрика эмас. Бу ерда "менинг футболим" деган ибора йўқ. Бу ерда фақатгина аниқ 20та ўйинчи билан ўйнаш мумкин бўлган футбол мавжуд".

Бундай ёндашув эса А Серияда мураккаб тактик муҳит яралишига сабаб бўлди. Бундай услубни кўпинча мудофаа лигаси деб аташади. Бироқ бу у қадар ҳам тўғри эмас. Уливьери чемпионат ҳақида шундай дейди: "Моуриньюдан А Серияда нима етишмайди деб сўраганимда, у: "Тактик курашлар" деб жавоб берган эди. Бизнинг лига — мураккаб".

Шу билан бирга, бир мактаб тарбияланувчилари ҳар бир ўйин вақтида ўзларининг турли усулларини қўллашга ҳаракат қиладилар. Айнан шунинг учун, италияликлар ўз лигаларини дунёдаги энг мураккаб лига деб ҳисоблайдилар. Шу сабаб, бошқа мамлакат мураббийлари билан ишламасликка урунадилар. "Бизнинг чемпионат доим ўзига хос бўлган, – дейди "Милан" собиқ дарвозабони Марио Иельпо. – Чет эллик мураббийларни жалб қилиш доим қийин бўлган. Италия футболига мослашиш учун топ-мураббий фаолиятини А Сериянинг ўртамиёна жамоасидан бошлаши керак".

Буларнинг барчасини эса Каррера фойдасига осонликча ҳал қилиб бўлмайди. Бир тарафдан, у Коверчано тарбияланувчиси бўлса-да, ютуғини бошқа жамоадан топди. Қолаверса, топ-5таликка ҳам кирмайди. Бошқа тарафдан эса, ҳеч қачон А Серияда бош мураббий сифатида ишламаган ва бошқа лигада ғалаба қозонган. Шунинг учун, италияликлар учун унинг ҳақиқий мураббийлик даражаси ва A Серияда индивидуал тактик томондан муваффақиятга эришиши сўроқ остида бўлиб келмоқда.

"Италия футболи мураккаб. Бизнинг лига ҳеч қайси бир мамлакатникига ўхшамайди", – "СЭ"га Каррера ҳақидаги саволга жавоб бериб дейди Марко Матерацци. Матерацци Ҳиндистонда ишлаган ва икки йил аввал Италияга қайтиб келган. Аммо ҳалигача ўз ишини тополгани йўқ. Раванелли эса Украинадан қайтиб келганидан кейин "Sky Sport" ва "Mediaset"да шарҳловчилик қилмоқда. Ди Маттео 3 йилдан бери "дам олмоқда" – италияликлар эса уни бирор марта ҳам эслаб қўйганлари йўқ.

Карреранинг чет элдаги муваффақияти ҳақида яна бир гап: у мураббий сифатида италянларга умуман бегона (майда "LiberoQuotidiano"  журналисти ундан интервью олди ва очиқчасига сўради: "Италиядаги ҳамма ҳам сизни танимайди. Қандай схемани афзал кўрасиз? Қандай футбол сизга маъқул: ҳужумкор ёки ҳимоявий? Қаттиққўл мураббиймисиз?... ва ҳ.к. Тўғри у қаердадир нимадир ютишга муваффақ бўлди. Бироқ унинг ўйинларини ҳеч ким томоша қилгани йўқ ва бирор ким унинг методларини ўрганиб чиқишга ҳам қизиқмади. Клуб эгалари, ёрдамчилар, ўйинчилар билан қандай муносабатда бўлган? Мағлубиятни қандай қабул қилади ва хатолари устида қандай ишлайди? Хўш, Италия клуби хўжайинлари Массимони ўз сафига таклиф қилсалар, ундан нима кутишлари мумкин? У нимага қодир эканини қаердан биладилар?

Ана шундай вазиятларда таниш-билишлар ва собиқ клублар ёрдамга келади. Аммо, лекин, бироқ... Кутишдан бошқа чора йўқ. Насиб қилса, албатта, имкон берилади. Лекин Каррера ким учундир биринчи ва ягона танлов бўлмаслиги аниқ. Нима бўлган тақдирда ҳам унинг ишларига фақат омад тилаймиз.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+2   
27 окт 10:56:47
Californication
Seria A ham boshqa top 5 chempionatlaga oxshagan chempionat. To'g'ri, oldin "2-Jaxon Chempionati" dib atalgan, lekin u paytla o'tdi. Bitta klub gegemonli qiladi. Boshqa klublaga "non yo'q". Bu ligani faqat murabbiylani fel-atvori sabab boshqacha dib atash umuman noto'g'ri
   
27 окт 13:31:23
arsenal1995
yuveyam yaxshigina ishlab turgan alegrini obtashab . qattagi yò sarrini opkevoldi
   
27 окт 12:11:56
David Terezege
Алберто Закерони ,Мачело Липпи ,Ди Маттео,Жовани траппатони,Карло Анчелотти,Италялик Мураббийлар
   
27 окт 11:44:02
Iskandar Davronov
Xaqiqatdan Di Mateoni xech kim eslamay qo'ydi
-1   
27 окт 13:56:36
Javohir Iskhakov
Seria a n1
-1   
27 окт 11:10:43
M.Joniqulov
A seriyada APLGA qaraganda murabbiylar imzosi yaqqol kurinmeydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг