UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51Франк Де Бур: “Кристал Пэлас”нинг ўз Неймари бор”  1 01:20“Эвертон” Сигурдссонга £ 45 млн таклиф қилди  1 00:54Маурисио “Зенит” билан шартномасини бекор қилди  0 00:20“Челси” академиясининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси ижарага берилди  2 23:50Саратонни енган “Атлетик” футболчиси машғулотларни бошлади  2 23:25Лутфулла Тўраев: «Малайзияга қайтиш ниятим йўқ эмас»  5 23:05“МЮ” ҳимоячиси Байи УЕФА доирасидаги 3 та ўйинга четлатилди  4 22:44Расман. “Ювентус” Бернардескини 40 млн еврога сотиб олди  8 22:15“Кристал Пэлас” £ 7,8 млн эвазига 20 ёшли ҳимоячи сотиб олди  4 21:46Жозе Моуриньо Марсьялни мақтаб ўтди  5 21:14Спорт. Бокснинг Олимпиадада қолиш-қолмаслиги ҳақида баёнот берилди, паралимпиячиларимиз ЖЧдан 7 та медаль билан қайтишади  6 20:47"International Champions Cup". Йоветичнинг голи "Интер"га "Лион" устидан ғалаба келтирди + ФОТО  4 20:45Бонуччи ўзи қарши ўйнаган ўйинчилар ичида энг кучлиси кимлигини айтди  12 20:26“Бунёдкор” янги футболчиларни таништирув маросимига таклиф этади  4 20:20Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "A" гуруҳидан БАА ва Вьетнам чемпионлари чорак финалга чиқди + ФОТО  1

03 дек 12:05
Янгиликлар

Мураббийларни тайёрлаш ўзини оқлаяптими?

Айни кунларда “Про” лицензияси олиш истагида бўлган 16 нафар мураббий Чиғатойда ўтаётган мураббийлар курсида таҳсил олиш билан банд.
Улар бир неча ой мобайнида ўқиб, билимларини мустаҳкамлашади. Кейин эса лицензияни қўлга киритиш учун имтиҳондан ўтишади. Шу тариқа юртимиздаги “Про” лицензияли мураббийлар сони яна 14 нафарга кўпаяди. 2 нафар мутахассис хориждан келиб ўқиётганини таъкидлаб ўтамиз. Ушбу мақолада мураббийларни тайёрлаш, ўқитиш тизими ўзини қанчалик оқлаётгани тўғрисида мулоҳазаларимизни билдириб ўтсак.

Бир неча йилдан буён ЎФФ мураббийлар учун курсларни ўзимизда ўтказишни йўлга қўйди. “С” лицензияси учун вилоятларнинг ўзида, “В” ва “А” лицензияси учун пойтахтда курслар ташкил қилинмоқда. Ҳар уч лицензияни қўлга киритганлар эса кейин “Про” лицензиясига эгалик қилиш имкониятига эга бўлишади. Ҳозирда “Про” учун ўқиш 22 миллион сўмдан ортиқроққа тушяпти. Чиғатойда яшаб ўқийдиганлар эса 30 миллион сўм атрофида тўлаши кераклиги ҳақида маълумотлар бор. Таъкидлаш жоиз, мураббийлар тўлаётган пул оз эмас. Хўш, улар бу пулни фақат лицензияни олиш учун тўлашяптими ёки аслида малака ва билимларини оширишни исташяптими? Бу саволга бизнинг жавоб беришимиз қийин. Чунки ҳар кимнинг мақсади қандай эканлиги унинг ўзигагина аён. Охирги пайтларда мураббийларимиз фақат ўзимизда таълим олиш билан чекланиб қолишяпти. Бу бир тарафдан уларга яхши. Чунки ўзимизда туриб, ҳеч қаёққа чиқмасдан лицензияни қўлга киритишлари мумкин. Клубларидаги ишлари ҳам тўхтаб қолмайди. Бир ўқ билан икки қуённи уриб олишади. Бироқ бунинг салбий тарафлари талайгина. Ҳозир шуни ойдинлаштириб ўтамиз. Юртимизда ўқиётган мураббийлар бошқа мамлакатларга малака оширгани боришмайди. Европада эса ҳар бир лицензия қўлга киритилгач, турли клубларга иш ўрганиш учун сафарлар ташкил этиб берилади. “Про”га ўқиш жараёнида эса ҳар бир модулдан кейин Европанинг кўзга кўринган жамоаларида тажриба тўплаш имконияти ҳавола этилади. Демак, хорижда 4та лицензияни қўлга киритиш жараёнида камида 5-6та етакчи клубларда малака ошириш мумкин. Бундай ҳолат ҳар қандай мутахассисга ёрдам беради. Чунки бошқаларнинг иш жараёнини ўрганмасдан туриб, мураббийлик иши тўғрисида аниқ тасаввурларга келиш қийин. Турли услубларни кузатиш асносида инсон ўз услубини яратади. Қолаверса, Европада таълим олган тақдирда курснинг бошқа иштирокчилари билан мулоқотда бўлиш орқали ҳам билимларни янада кўпайтириш имконияти мавжуд. Бизга фақат 2 ёки 3 нафар хорижлик мутахассислар дарс ўтиш учун таклиф этилса, четда фақат шундай инсонлар бошчилигида ўқитилади. Лекин бунга эришиш учун инглиз тилини яхши даражада ўрганиш талаб этилади. Бизда мураббийлар бу тилни ўрганишни хушлашмайди. Натижада замонавий билимлардан ҳам бехабар қолиб кетишади. Тўғри, мураббийлар учун керакли баъзи китоб ва дастур рус тилида ҳам бор, лекин инглиз тилидаги манбалар миқдори бир неча бараварга кўпроқ. Айтайлик, ҳозир “Манчестер Сити” ёки итальян клубларининг мавсумга тайёргарлик босқичини қандай ташкил этиш, ўша даврда рациондан қандай таомларнинг ўрин олиши, мавсум бошлангач, кунлик машғулотларда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида ёзилган тайёр дастурлар бор. Клублар бу нарсаларни сир тутишмаяпти. Лекин буларни излаб топиш учун ҳеч бўлмаганда инглиз тилини ўрганиб, озгина қунт бўлиши даркор. Бизга зарур бўлган биринчи нарса мураббийларнинг хориж клубларига малака ошириш учун боришларидир. Чунки бошқалардан нимадир ўрганмасдан туриб, инсон ақлли бўлиб қолмайди. Мураббийликда ҳам шундай. Бу шароитда икки йўл бор: ёки мураббийлар хорижда таҳсил олишни бошлашлари зарур, ёки клублар кейинчалик мураббийларига шундай имкониятни яратиш бериши лозим. Жамоаларнинг охирги йилларда тобора савиясиз ўйин кўрсатаётганида уларнинг айби катта. Чунки олий лигада кучли футболчилар деярли етишиб чиқмаяпти. Хорижда эса ҳар бир клубда камида бир нафардан шундай ижрочилар мавжуд. Бизда бутун чемпионатда саноқли нафар холос. Оқибатда ўйналаётган савияси паст футбол ишқибозларни қизиқтира олмаяпти. Рақибга қараб тактика танлаш, рақибнинг ожиз жойини топиб, ундан фойдаланиш сингари жиҳатлар футболимизда камайиб кетгандек. Тўғри, етакчи жамоаларимизда шундай ўйинларни кузатамиз, бироқ мавсум давомида 5-6 учрашувда. Бу етарли эмас.

Сўнгги йилларда кўпчилик мураббийлар “Про” лицензияси соҳиби бўлишди, бироқ бу билан чемпионатимиз савияси кўтарилиб қолмаяпти. Балки, ЎФФ энди ўқитиш жараёнига қўшимча равишда хорижда малака оширишни қўшиб қўйиши керакми? Вазиятдан чиқиш учун бошқа йўлни кўрмаяпмиз. Оддийгина клубни кучайтириб, томошабоп футбол кўрсатаётган қайси жамоани эслай оласиз? Германия, Голландия, Испания ва Италия сингари давлатларда тажриба ошириш мураббийларда маҳорат ортишига олиб келиши тайин.

Ўқитиш тизими ҳақида гапирадиган бўлсак, турли мамлакатларда бунга бўлган муносабат ҳар хил. Европада ўқитиш жараёни анча яхши ва шу сабабли бошқа конфедерациялардан ҳам мураббийлар шу ерга келиб таҳсил олишни маъқул топишади. АҚШда мураббийлик лицензияси сони кўпроқ, у ерда 6 лицензия учун ўқилади. Биздагидан фарқли равишда АҚШда мураббийларнинг ўқишини федерациянинг ўзи қўллаб-қувватлайди. “С” лицензиясидан бошлаб хоҳловчилар маълум талабларни бажариб, ўқишни Европада олиб боришади. Ҳаражатларни эса федерация тўлайди. Мураббий эса кичик бир қисмини тўлайди холос. Қайтиб келгач, федерация имтиҳонидан ўтади ва бемалол ишлаши мумкин. Бундан кўзланган мақсад футбол савиясини ошириш ҳамда бунда мураббийларга барча шароитларни яратиб бериш. Клубсиз қолган мураббийлар ҳам бемалол ўқишларини давом эттириш имкониятига эга. Бунинг самараси ўлароқ, АҚШда охирги пайтларда футбол кескин суръатда ривожланиб бормоқда. Аввал коллежларда футбол машғулотлари учун 2та майдон ажратилган бўлса, ҳозир уларнинг сони 10дан ортиқ. Оммавийлашиш бобида футбол американча футболни ортда қолдириб кетиши ҳеч гап эмас. АҚШда 13 ёшгача болалар ва қизлар биргаликда шуғуллантирилади. Аёллар футболида америкаликларнинг катта муваффақиятларга эришиш сабаби шу билан боғлиқ. Қизлар ёшлигидан болалар билан кураш олиб бориб, жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга бўлишади.

Европада мураббийлик курсларига ёки клубларнинг машғулот жараёнига гандбол, сузиш ёки енгил атлетика мураббийлари таклиф этиб турилади. Чунки футболчининг имкониятларини ўстиришда бошқа спорт турларида фойдаланиладиган баъзи машқлар фойдали бўлиши мумкин. Вақти-вақти билан футболчилар бир кунни бошқа спорт туридаги мураббий билан ўтказиб туришади. Шу каби ҳолатларни ўзимизда жорий этиш пайти келди. Лекин биринчи навбатда мураббийлар маҳоратини ўстириб олиш талаб этилади.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  105
Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  87
Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  77
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: