Муҳаммадали Ўринбоев “Брентфорд” U-21 сафида дебют голли узатмасини амалга оширди
Khoja
6 мар 2024, 08:57
Хабарингиз бор, жорий йил январь ойининг сўнгги кунида ўзбекистонлик ёш футболчи Англиянинг «Брентфорд» клубига трансфер қилинган эди.
Кеча Муҳаммадали «Хитчин Таун»га қарши учрашувнинг асосий таркибидан жой олди ва 73-дақиқага қадар майдонда ҳаракат қилди. Футболчимиз жамоасининг иккинчи голига ассист амалга оширди.
Учрашув “Брентфорд”нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.