

Самвел Бабаян Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлганидан кейин терма жамоанинг асосий дарвозабонига айланган Александр Лобанов илк бор захирада қолдирилди.
Хитой билан бўладиган учрашувда Бабаян дарвозага Игнатий Нестеровни қўйишга қарор қилди.
Нестеров Бабаян келганидан сўнг расмий ўйинларда илк бор бошланғич таркибда майдонга тушмоқда. Нестеров сўнгги бор КХДРга қарши баҳсда иштирок этганди.
Игнатий Нестеров 2 йил-у, 2 ойдан кейин ниҳоят асосий таркибга қайтди.




