МТЖ. Гейнрих ва Ҳамробеков йиғинга қўшилишди

Narzulla Saydullayev
5 ноя 2016, 17:14
Бугун Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси "Жар" стадионида машғулот ўтказди.

Бугунги машғулотларга "Ордабаси" клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих ва "Насаф" ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков қўшилди. Дастлаб футболчилар Андрей Шипилов бошчилигида чигалёзди машғулотларни бажаришди. Анвар Рашидов эса дарвозабонлар билан ишлади.

Сўнгра футболчилар тўп билан ишлашди. Уч гуруҳга бўлинган ҳолда уч нафар дарвозабонни синовдан ўтказиб олишди. Бугунги машғулотлардан фотогалереяни яқин вақт ичида сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›