

ОАВ учун мутлақо ёпиқ бўлган машғулотлар ЎФФ матбуот хизмати томонидан ёритилди.
Унга кўра бугунги машғулотларга Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих ва Москванинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Виталий Денисов қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўйин 6 октябрь куни соат 18:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.



