

Самвел Бабаян шогирдлари ҳар куни машғулот ўтказишмоқда. Кеча терма жамоа ихтиёрига "Ал Жайиш" клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов қўшилганди. Бугунги машғулотларга Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих ҳам қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Сурия учрашуви 1 сентябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 20:00да бошланади.



