Мойсес Кайседо "Бавария"га рад жавобини берди
05 июл 2023 00:38
Янгиликлар
Мойсес Кайседо "Бавария"га рад жавобини берди
"Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо "Бавария"га ўтмоқчи эмас.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, "Бавария" ўйинчининг раҳбарияти билан фаол музокаралар олиб борди. Хавбек эса АПЛда қолишга қарор қилди.
Олдинроқ, "Челси"нинг 21 ёшли ярим ҳимоячи учун 80 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинган эди.
Унинг "чайкалар" билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Кайседо ўтган мавсум 43та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди. Transfermarkt портали ўйинчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар