Мойес: "Мессини АПЛда кўриш анчагина қизиқ бўлади"

Mirjalol Normatov
7 фев 2020
"Вест Хэм" бош мураббийи Дэвид Мойес "Барселона" ҳужумчиси Лео Мессининг келажаги борасида чиқаётган миш-мишларга эътибор қаратди.

"Мессининг ушбу давлатда ўйнаши ажойиб бўларди. Биз Месси ва Роналду даврида яшаяпмиз. Уларнинг бири АПЛга етишмаяпти. Умид қиламанки, бу амалга ошади.

Испанияда Месси билан 2 марта учрашганман. Суҳбат орқали у билан яқин бўлиб олганман", - деди Мойес.

Олдинроқ Мессининг "Манчестер Сити"га ўтиши мумкинлиги борасида маълумотлар тарқаганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal