Мўйдин Мамазулумов: "Нефтчи"нинг омади келди"

Narzulla Saydullayev
25 сен 2016
Олий лига 23-тур доирасидаги "Нефтчи" - "Олмалиқ" (3:1) баҳсидан сўнг олмалиқликлар футболчиси Мўйдин Мамазулумов ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Учрашувдан аввал "Нефтчи"га ҳам "Олмалиқ"қа ҳам очко жуда зарур эди.  Қизиқарли ўйин бўлиб ўтди деб ўйлайман. Бугун "Нефтчи"нинг куни экан. Кўп жабҳада омад улар тарафида бўлди. Бизда ҳам гол киритиш учун бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Кейинги баҳсларда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - деди Мўйдин Мамазулумов.

"Нефтчи" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia