

"Омадли мутахассисман, чунки мен билан ҳеч қачон бундай бўлмаган. Аммо Кепа ва Саррини тушуниб турибман. Дарвозабон ўз иродасини кўрсатиб, пенальтилар сериясида жамоасига ёрдам бермоқчилигини кўрсатди. Бу яхши.
Аммо бошқа томондан қарасак, футболчининг ўзини бундай тутиши мураббий ва унинг штабини жуда ноқулай ҳолатга солиб қўяди. Хатто Кабальеро ҳам тушунмовчиликка аралашиб қолди. Бу вазият мени хафа қилди" - дейди Моуринью.



