Суперлига. "Андижон" "Бухоро"ни ишончли ҳисобда ютди, Каримов яна гол урди

Sherzod Nurmatov
27 июл 2026, 22:01
Суперлига 14-туридан ўрин олган учрашув якунига етди.

Суперлига

14-тур

“Андижон” – “Бухоро” 2:0

Андижон. “Бобур Арена”. 20:00

Гол: Одилбек Абдумажидов (Азизбек Турғунбоев) 53’, Ҳамидулло Каримов (Драган Черан) 90’

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

VAR: Жасур Мухторов

AVAR: Ринат Серазитдинов

Назоратчи: Султонбек Зайлобиддинов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 2.Одилбек Абдумажидов, 6.Александре Андроникашвили, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (10.Драган Черан, 56), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (27.Мартин Боакье, 86), 15.Неманья Чаласан, 17.Азизбек Турғунбоев (33.Дониёр Абдуманнопов, 68), 22.Усмонали Исмоналиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (18.Дамир Темиров, 86), 28.Бекзод Сулаймонов (70.Ҳамидулло Каримов, 86), 77.Маҳмуджон Маҳамаджонов.

Захира: 21.Неъматуллоҳ Рустамжонов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 14.Абдураҳмон Комилов, 88.Шоҳжаҳон Ёрқинбоев.

Бухоро”: 12.Умиджон Ҳамроев, 6.Равшан Хайруллаев (8.Анваржон Жўраев, 73), 7.Хуршид Мухторов, 11.Тимур Мамасидиқов (10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 73), 17.Жавоҳир Рўзиев (25.Шерзод Эсанов, 28), 22.Асадбек Жўрабоев (9.Ника Качарава, 61), 27.Муҳаммад Юлдашев, 30.Боян Младович, 42.Кирилл Тодоров, 78.Владимир Родич (77.Асилбек Қайюмов, 73), 97.Шаҳбоз Жўрабеков.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 5.Сардор Қулматов, 14.Исломбек Баратов, 19.Аббос Умаров.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадкарим Тоиров (51), Драган Черан (79).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. Дониёр Абдуманнопов қанотда тўпни ушлаган ҳолда вақт ўтишини таъминлаяпти.

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди.

90. ГОЛ! Чераннинг пасидан сўнг тўпни қабул қилиб олган Каримов чап оёқда ишонч билан зарба бериб, дарвозага йўл топди — 2:0!

86. “Андижон”да 3 та ўзгариш: Тоиров ўрнига Темиров, Иминов ўрнига Боакье, Сулаймонов ўрнига Каримов туширилди.

81. Чаласан ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

79. Черан ҳакамга очиқчасига эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди.

76. Тоиров майдон марказида Қайюмовни йиқитди.

73. “Бухоро”да 3 та алмаштириш: Родич ўрнига Қайюмов, Мамасидиқов ўрнига Убайдуллаев, Хайруллаев ўрнига Жўраев майдонга тушди.

69. Зарба! Иминовнинг пасидан кейин Черан ерлатиб зарба йўллади, Ҳамроев ўз ўрнида!

68. “Андижон”да алмаштириш: Турғунбоев ўз ўрнини Абдуманноповга бўшатиб берди.

67. Футболчиларга сув ичиб олиш учун имконият яратилди.

66. Эсанов бурчак зарбаси ишлаш ниятида тўпни рақиб томон тепди, аммо зарба кучсиз чиққани учун унинг режаси иш бермади.

62. Ууух! Родичнинг яқин масофадан берган зарбасини Адҳамов бартараф қилди.

61. “Бухоро”да алмаштириш: Жўрабоев ўрнига Качарава баҳсни давом эттиради.

60. Исмоналиев қанотдан олдинга ўтиб, ичкарига пас узатишга уринди, аммо унинг йўлига Юлдашев тўғаноқ бўлди.

56. “Андижон”да ўзгариш: Холдорхонов ўрнига Черан туширилди.

53. ГОЛ! Холдорхоновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Турғунбоев боши билан Абдумажидов томон узатди, ҳимоячининг ўнг оёқдаги зарбаси эса дарвоза тўридан жой олди — 1:0!

52. Зарба! Сулаймоновнинг зарбаси ўзининг шериги, Тоировга тегиб қолди.

51. Муҳаммадкарим Тоиров болалигида Марадонага ҳавас қилган кўринади. У Турғунбоевнинг узатмасидан кейин тўпни қўли билан дарвозага киритгани учун огоҳлантирилди.

50. Турғунбоев Младович билан келиша олмай қолди, ҳакам “Андижон” аъзосидан ўзини босишни сўрамоқда.

48. Зарба! Сулаймоновнинг қанотдан берган зарбасини Ҳамроев қайтарди.

47. Холдорхоновнинг жарима зарбасидан оширган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус!

45+1. Холдорхоновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини дарвозабон Ҳамроев уриб юборди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Абдумажидов Родичнинг оёғини босиб олди, легионер футболчи бироз майдонда ётди ва кейин ўрнидан турди.

43. Сулаймоновнинг ҳаволатиб оширган кучли пасидан сўнг ҳеч ким тўпга эга чиқолмади.

40. Сулаймонов қанотдан олдинга ўтиб кетмоқчи бўлиб, Жўрабековни йиқитди, ҳакам буни пайқади.

36. Зарба! Азизбек Турғунбоевнинг олисдан йўллаган кучли зарбасига сал аниқлик етишмади, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

34. Турғунбоев Исмоналиевдан тўпни қабул қилиб, қанотдан олдинга бориб, ичкарига ерлатиб пас берди, уни дастлаб ҳимоячи, кейин дарвозабон дарвозадан узоқлаштирди.

30. Андроникашвилининг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Сулаймонов қулай нуқтада тўпни қабул қилиб олиб, Холдорхоновга пас берди. Аммо кейин ҳакам ҳуштаги чалинди, боииси Сулаймонов офсайдда қолган экан.

28. “Бухоро”да ўзгариш: Рўзиев ўрнига Эсанов баҳсни давом эттиради.

28. Жавоҳир Рўзиевга майдонда шифокорлар томонидан ёрдам кўрсатилди.

26. Абдумажидов тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди, Рўзиев майдонда ётибди.

24. Салқинланиш вақти эълон қилинди.

23. Холдорхоновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Андроникашвили боши билан дарвозага йўллади, аммо тўпни ҳимоячи қайтаришга эришди.

20. Сулаймоновнинг узун пасидан кейин Холдорхонов тўпни майдонда олиб қололмади.

19. Родич Сулаймоновга нисбатан қоидани бузишга мажбур бўлди.

17. Жўрабеков ҳужум вақтида қанотда Маҳамаджоновга нисбатан қоидани бузди.

14. Андроникашвилининг яхши ўйланган пасини Турғунбоев тушунмай қолди, натижада Ҳамроев тўпга эга чиқди.

12. Ууух! Қандай вазият! Маҳамаджоновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Турғунбоев дастлаб ўнг оёқда, кейин чап оёқда зарба берди, уни Ҳамроев қайтарди.

8. Чаласан Жўрабоев билан тўқнашувда жабрланди. У ҳакамга бефарқлик учун эътироз билдирмоқда.

7. Уух! Турғунбоев қанотдан узатилган қулай пасдан кейин ноаниқ зарбага муаллифлик қилди.

6. “Андижон” барчак зарбасига эга бўлиб, тўпни ўйинга киритди, бироқ Иминов уни олдирди.

3. “Андижон” тўпга эгалик қилган ҳолда ўйинни назорати остида ушлаб турибди.

1. Учрашув бошланди!

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia