Моуриньо: "Совринлар? Биз кучли тўртликдан ташқаридамиз"

Mirjalol Normatov
2 ноя 2018, 20:25
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг тақвими осон эмаслиги ҳақида гапирди.

"Совринлар? Биз ҳозирда кучли тўртликдан ташқаридамиз. Бундай вазиятларда бу ҳақида гапиришга эрта деб ўйлайман. Кучли тўртликда бўлсангиз, ўзингиздан юқоридагиларга қарашингиз, тақвимга эътибор бериб, совринлар ҳақида ўйлашингиз мумкин. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилай оламиз, деб ўйлайман.

Ҳар доим айтаман, жамоа бутун мавсум давомида 19 марта ўз майдонида, 19 марта сафарда ўйин ўтказади. Демак, кимнинг қаерда ўйнаётгани аҳамиятсиз. Асосий эътибор эса графикка қаратилади. Олдинроқ кетма кет икки марта сафарда - "Бёрнли" ва "Уотфорд" ўйинларда қатнашгандик. Мана яна шундай ҳолатдамиз. Энди "Борнмут" ва "Манчестер Сити"га қарши сафарда ўйнаймиз", - деди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›