

"Футбол тарихидаги энг қиммат футболчи доимо диққат марказида, аммо Погба трансфер нархини унутиши керак. У Франция терма жамоаси билан Европа чемпионатининг финалигача борди, кейин танаффусга чиқиб, мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборди. Ўйинда бироз пасайиш борлиги нормал ҳолат. Унга тўлиқ ишонаман, чунки у ажойиб йигитлигини ва тез орада формага киришини биламан" - дейди Моуриньо.



