

"Пенальти бор эди. Видеотакрорни кўрмагунча ҳакам бошқача қарор чиқараётганди, аммо ВАР ёрдамга келди. Бу мавсумда УЕФА видеоёрдамчилар тизимига қаттиқ эътибор бермоқда. Бу тизим кўплаб инсонлар қатори Александр Чеферин ва Роберто Розеттиларнинг кўнглини тинчлантирмоқда. Олдинлари бундай паллаларда ҳакамлар қийин ҳолатга тушиб қоларди. Энди уларга юқори технологиялар ёрдамга келган", - деди Моуриньо.



