Моуриньо МЮ раҳбариятидан Гризманни харид қилишни сўрамаган

Aslanov Jasurbek
3 фев 2017, 12:12
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн хизматларига қизиқиш билдирмаяпти.

Маълумотларга кўра, португалиялик мутахассис манкунианлар раҳбариятидан франциялик футболчини харид қилишни сўрамаган. "Челси" ва "Реал" собиқ устози Гризманн "Манчестер Юнайтед" ўйин услубига кўникиб кетади деб ҳисобламайди. Инглиз грандидагиларнинг ҳаммаси ҳам Моуриньонинг фикрига қўшилмайди ва Гризманни харид қилиш учун унга босим ўтказмоқда.

Гризманн МЮ билан маоши 17,7 млн. евролик шартнома борасида келишувга эришди

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›