

“Черчесов бугун ўзининг яхши жиҳатларини намойиш эта олди. Мен унинг ўрнида бўлиб кўрмаганман. Аммо ишончим комилки, ЖЧга мезбонлик қилаётган терма жамоанинг бош мураббийи бўлиш бу катта жавобгарлик. Унга ўйин пайтида муҳим қарорларни қабул қилишга тўғри келди. Рақибга қарши муносиб таркибни майдонга туширди ва ўйин вақтида тўғри ўйинчи алмаштиришни амалга оширди. Бу ўзгаришлар ўзини оқлади. У майдонни аъло кайфиятда тарк этди. Черчесовнинг тажрибаси ошиб бораётгани кўриниб турибди. Аммо бу ҳали Саудия Арабистони. Миср кучлироқ, Уругвай унданда кучлироқ ўйнайди. Шу боис бугун ғалабани нишонлаб, эртадан янада яхшироқ бўлиш учун меҳнат қилишда давом этиш лозим”, деди Моуриньо RT каналига берган интервьюсида.



