
"Аввалари футболчиларни қўйиб юборишга осонгина розилик берар эдим. Ҳозир эса "Челси"ни етакчилар тарк этишини истамайман. Асосий мақсад - Азар, Матич, Иванович, Коста ва Фабрегасни сақлаб қолиш.
Ўйлашимча, бизга 3 нафар футболчи керак: Дрогбанинг ўрнига ҳужумчи, рақобат ва ротатция бўлиши учун эса ҳимоячи ва ярим ҳимоячи" - дейди мураббий.