

Хабарларга кўра, Мората ўз трансфери борасидаги музокараларда иштирок этиб, бошқа жамоага ўтишини тезлаштириш учун асал ойини бекор қилган.
Моратага асосий даъвогар клуб сифатида “Манчестер Юнайтед” кўрилмоқда. Аммо, клублар футболчининг трансфер нархи борасида бир тўхтамга кела олишмаяпти. МЮ ҳужумчи учун 74 миллион евро таклиф қилмоқда, “Реал” эса уни 85 миллиондан камига сотмоқчи эмас.



